Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” мухлислари сабр қилишларига тўғри келади: Кике Сетен мавсум сўнгига қадар клубда қоладиган бўлди

“Барселона” мухлислари сабр қилишларига тўғри келади: Кике Сетен мавсум сўнгига қадар клубда қоладиган бўлди

Автор: admin

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мураббий Кике Сетен билан фавқулодда йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Диарио Спорт.
Раҳбарият Ла Лига чемпионлиги бой берилганига қарамай, 61 ёшли мутахассисни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилган.
Каталон клуби жорий мавсум сўнггигача Сетенни ишдан бўшатмоқчи эмас, мутахассис Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Наполи”га қарши жавоб баҳсида ҳам жамоани бошқаради.
Вазият фақатгина Сетеннинг ўзи кетишга қарор қилган тақдирда ўзгариши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” мусобақа (Испания чемпионати) якунланишига 1 тур қолганида, чемпионликни қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлди.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *