Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед” чемпион бўлиш учун учта супер трансферни амалга ошириши шарт

“Манчестер Юнайтед” чемпион бўлиш учун учта супер трансферни амалга ошириши шарт

Автор: admin

Уларни Сулшер топиши керак
“Манчестер Юнайтед” таркибида энг кўп ўйин ўтказган Раян Гиггз собиқ жамоадоши Сулшер АПЛда муваффақият қозониши учун унга учта зўр футболчи кераклигини айтди-ю, лекин бу ўйинчиларнинг номини сир тутди.
- МЮ “Лиерпул” ва “Манчестер Сити” даражасига этиши учун учта трансферни амалга ошириш керак. Сулшер трансфер бозорида жуда зўр футболчиларни топаётгани одамга умид бағишламоқда. Хусусан, Бруну Фернандеш яқинда келганига қарамай, этакчига айланди. “Магуайр сардорлик вазифасини яхши уддаламоқда. Энг муҳими, кучли футболчи топиш эмас, уларни жамоа ўйинига киришиб кетишини таъминлаш. Сулшер ана шундай ўйинчиларни топа олади. “Манчестер Юнайтед” тўғри йўлдан бормоқда, - деди Раян Гиггз.
Эвропа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган “Манчестер Юнайтед”  трансферлар вақтида ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи олишга ҳаракат қилади. Хусусан, манчестерликлар “Боруссия” вакили Жейдон Санчо трансферини ижоюий ҳал қилиш остонасида турибди.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *