Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » “Ювентус”да Роналдудан бошқа ҳеч ким қолмайдими?

“Ювентус”да Роналдудан бошқа ҳеч ким қолмайдими?

Автор: admin

Туринда янгиланиш шамоли эса бошлади
Жорий мавсумда А Серия жамоалари томонидан жиддий қаршиликни сезган “Ювентус” Италиядаги гегемонлигини тиклаш учун жамоа таркибини кескин янгилашни бошлади.
Ҳозирча,  Турин клуби раҳбарияти бир неча мавсум тўп сурган Миралем Пянични “Барселона”га жўнатиб, Каталониядан Артурни олиб келди.
Шунингдек, бош мураббий Маурицио Сарри жамоани ёшартириш учун Гонсало Игуаин, Сами Хедира, Блез Матюиди, Даниеле Ругани, Маттиа де Шило, Федерико Бернардески ва ижарада юрган Лука Пеллегрини ва Кристиан Ромеродан воз кечиши ҳақида хабарлар тарқатилди.
“Ювентус” Роналдунинг ҳужумдаги шериги Пауло Дибала билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, туринликлар эски футболчилардан бўшайдиган ўринларга “Наполи” форварди Аркадиуш Милик, “Фиорентина” вакили Федерико Кеза ва “Рома” этакчиси Николо Дзанолони олиб келиш ишларини олиб бормоқда.
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *