Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард ВАР ҳақида: «МЮ»га бироз ён босилаяпти»

Лемпард ВАР ҳақида: «МЮ»га бироз ён босилаяпти»

Автор: admin

«Челси» бош мураббийи Френк Лемпард Англия кубоги яримфинали доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан ВАР тизими ҳақида гапириб ўтди.
«Бу тизим мухлисларнинг таъсири ёки босимлари остида топ-клубларга ён босишларга чек қўяди, деб айтилганди. Шу боис ВАР тизими аввалги ҳолатни ўзгартириш учун жорий қилинган эди. Бу алоҳида клубларга ён босилишини олдини олиб, энг аввало тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам бериши керак.
Бироқ ВАРда ҳам инсоний факторни чеклаб бўлмаяпти. Сабаби қарорларни барибир ўша ердаги одамлар қабул қилишади. Мисол учун, пайшанба кунги ўйин («Кристал Пелас» - «МЮ» 0:2). Ўша баҳсда яққол вазият юз бериб, ҳакамлар томонидан нотўғри қарор қабул қилинди. Энг қизиғи буни ВАР орқали ҳаттоки қайтадан кўриб чиқишмади. 
Энг ёмони шунга ўхшаш бееътибор қолдирилган вазиятлар кам учраётгани йўқ. Бу ғалати. ВАР билан барчамиз тенг ҳолатда бўламиз, деб ўйлагандим. Тўғри, нимадир сенга қарши бориши мумкин, қайсидир вазиятда эса рақибга қарши. Бироқ ҳозирги вазиятдан кўринаяптики, «Манчестер Юнайтед»га озроқ ён босилаётгандек. Бу сафарги ўйинимизда ВАР кўпроқ бизга ёрдам берса зўр бўларди», – дея Лемпарднинг сўзларини келтирмоқда Гоал.
Маълумот учун, «Челси» ва «МЮ» ўртасидаги Англия кубоги яримфинал учрашуви 19 июл, якшанба куни ўтказилади.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *