Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «ПСЖ»нинг собиқ бош мураббийи хизмати «Барселона»га таклиф қилинди

«ПСЖ»нинг собиқ бош мураббийи хизмати «Барселона»га таклиф қилинди

Автор: admin

«ПСЖ» клуби ва Францийа миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Лоран Блан номзоди «Барселона»га таклиф қилинди.
Мундо Депортиво хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббий Кике Сетен ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларни ўрганишмоқда.  
Рўйхатда францийалик мутахассисдан ташқари, «Барселона Б» ёшлар жамоаси бош мураббийи Хавер Гарсиа Пимента номзоди ҳам бор. 
Қайд қилинишича машҳур агент Жорже Мендеш каталонияликларга айнан Блан номзодини тавсия қилган. 
Аввалроқ, «Барселона» Сетенни келаси мавсумда ҳам бош мураббий сифатида қолдириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
147   
Добавить комментарий
Ваше имя: *