Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Манба: «Спартак»нинг мавсум оралиғидаги дастлабки трансфери Остон Ўрунов бўлади

Манба: «Спартак»нинг мавсум оралиғидаги дастлабки трансфери Остон Ўрунов бўлади

Автор: admin

Москванинг «Спартак» жамоаси «Уфа» клубининг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўрунов трансферини ҳал қилишга яқин турибди.
Руссиан.рт.cом сайтининг «Метаратингс»ъга таяниб хабар тарқатишича, Остон Ўрунов «Спартак» клубининг ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки трансферига айланади. Қайд этилишича, клублар ўртасида футболчининг нархи масаласида бир тўхтамга келиш қолган. «Уфа» собиқ раҳбари Шамил Газизов айни дамда «Спартак» бош директори сифатида фаолият олиб бораётгани бу ишни осонлаштиради.
Маълумот учун, 19 ёшли Ўрунов феврал ойида Тошкентнинг «Локомотив» клубидан «Уфа» сафига келиб қўшилиб, 5 ой давомида 10та ўйинда майдонга тушиб, уфаликларнинг етакчиларидан бирига айланишга улгурди. 
Остонга шунингдек, «Зенит» ва «Краснодар» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар берилганди.
148   
Добавить комментарий
Ваше имя: *