Goal24.uz » Ўзбекистон » Юрий Белоус: «Локомотив» Жалолиддинов трансфери бўйича «Бунёдкор» билан келишувга эришди. Жасур Жоао Мариодан кучлироқ бўлади»

Юрий Белоус: «Локомотив» Жалолиддинов трансфери бўйича «Бунёдкор» билан келишувга эришди. Жасур Жоао Мариодан кучлироқ бўлади»

Автор: admin

Ўзбекистонлик 18 ёшли яримҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг агенти саналмиш россиялик мутахассис Юрий Белоус «Матч ТВ» телеканалига интервю бериб, футболчининг «Бунёдкор»дан «Локомотив»га ўтаётганини тасдиқлади.
«Чинданам, «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари трансфер борасида келишувга эришишди. Бу футболчи ўз тенгқурлари орасидаги 18 ёшли энг иқтидорли футболчи саналади. У Осиёнинг 5 нафар энг яхши ёш футболчилари сафидан жой олган. Тҳе Гуардиан таҳлилчиларига кўра у ўз ёши тоифасидаги жаҳоннинг энг яхши 60 нафар футболчисидан бири. Уни жуда яхши футболчи, дея оламан.
- Жалолиддинов «Локомотив» асосий таркиби учунми ёки фарм-клуб саналмиш «Казанка» учун?
- Фикримча, бу футболчи Жоао Мариодан ҳам кучлироқ ўйинчи бўлади.
- Шу даражадами?
- Албатта. Аминманки, Жасур «Локомотив»нинг яқин йиллардаги ўйинини белгилаб берадиган ўйинчи бўлиб етишади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Бунёдкор» клуби директори Улуғбек Мирзаев Гоал24.уз сайтига интервю бериб, Жалолиддиновнинг 350 минг евро эвазига Россия клубига трансфер қилинаётганлигини маълум қилганди.
315   
Добавить комментарий
Ваше имя: *