Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Расман. «Барселона» 16 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолади

Расман. «Барселона» 16 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолади

Автор: admin

«Барселона» клуби «Раё Валекано» ҳужумчиси Фабиан Лусси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" расмий сайти хабар тарқатди.
16 ёшли футболчи «Барса» сафига бепул ўтди ва 3 йиллик шартнома имзолади. У томонларнинг келишувига кўра яна 2 йилга узайтирилиши мумкин.
«Реал» ҳам Луссига қизиқиш билдирганди, аммо «Барселона» томонидан берилган таклиф манфаатлироқ бўлди. Футболчига кўпроқ маош таклиф қилишни эса мадридликлар ўзларига эп кўришмади.
Лусси сўнгги пайтларда «Раё»нинг асосий таркиби билан шуғулланаётган бўлса-да, асосий жамоа сафида ўйинда иштирок этмади. У «Раё Валекано» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўз ҳар бир ёш тоифасидаги жамоада энг яхши тўпурар бўлган.
Манба: спорт24.ру
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *