Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Алавес» - «Барселона». Каталонияликлар сафида йўқотишлар кўп

«Алавес» - «Барселона». Каталонияликлар сафида йўқотишлар кўп

Автор: admin

«Барселона» клуби Испания Ла Лигасининг 38-тури доирасида сафарда «Алавес» клуби меҳмони бўлади.

«Кўк-анорранглилар» устози Кике Сетен ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибдан бор-йўғи 16 нафар ўйинчи ўрин олди. Жерар Пике, Хуниор Фирпо, Самуел Умтити, Иван Ракитич, Артур, Антуан Гризманн каби футболчилар сўнгги тур учрашувини ўтказиб юборишади.

"Барселона"нинг "Алавес"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Нето;

Ҳимоячилар: Нелсон Семеду, Клеман Лангле, Хорди Алба, Сержи Роберто, Роналд Араухо, Арнау;

Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Френки де Ёнг, Артуро Видал, Рики Пуч.

Ҳужумчилар: Лионел Месси, Мартин Брейтуейт, Луис Суарес, Ансу Фати.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *