Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Валенсия" ўз сардорини трансферга қўйди ва уни сотиб олиш имкониятига эга 5 та клубни ҳам эълон қилди

"Валенсия" ўз сардорини трансферга қўйди ва уни сотиб олиш имкониятига эга 5 та клубни ҳам эълон қилди

Автор: admin

Улар шунга мажбур.
"Валенсия" клуби раҳбарияти жамоа сардори Дани Парехони трансферга қўйди.
АС нашри тарқатган хабарга қараганда, 31 ёшли испаниялик футболчини фақатгина "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Вилярреал" ва "Севиля" клубларидан бири сотиб олиш имкониятига эга. Раҳбариятнинг талабига кўра, Парехо ушбу бешта клубдан бошқа ҳеч бир жамоага сотилмайди.
Яна бир томони шундаки, Парехо маошининг камайишига қарши. Шу боис у янги жамоасида ҳам камида йилига 3 млн эвро маош олмоқчи.
Парехонинг сотилиши “Валенсия”да юзага келган молиявий инқироз билан боғлиқ. Ушбу трансфер эса жамоага 10 млн эвро олиб келиши мумкин.
158   
Добавить комментарий
Ваше имя: *