Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Баъзилар ҳакамлар қарорига таъсир ўтказмоқчи». Сулшер Моурино ва Лемпардга жавоб қайтарди

«Баъзилар ҳакамлар қарорига таъсир ўтказмоқчи». Сулшер Моурино ва Лемпардга жавоб қайтарди

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер Жозе Моуринонинг «МЮ»нинг омади келаётгани, Лемпарднинг эса ВАР тизимининг «Юнайтед»га ён босаётганлиги ҳақидаги фикрларига жавоб қайтарди.
«Афтидан, баъзилар ўйинларимиздаги ҳакамларнинг қарорларига таъсир ўтказишга уринмоқчи. Қолганларга қараганда айнан бизга омад кўпроқ кулиб боқаётгани ҳақидаги гап-сўзларни ҳам эшитдим. Аммо келинг, ҳаммасини исбот ва фактлар асосида гапирайлик. Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолса, табиийки бу офсайд бўлади. Ҳаммаси ойдек равшан.
«Тоттенҳем» билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида биздан пеналтини тортиб олишди. Шу куни биз икки очкони йўқотдик, акс ҳолда ҳозир 3-ўринда бўлардик. «Саутҳемптон» билан ўйинда эса Ориола Ромеу Мейсун Гринвуднинг оёғини синдиришига оз қолганди. Четлатиш керак бўлган вазият эди, бироқ ҳатто кўриб чиқилмади. Акс ҳолда «Саутҳемптон» билан эҳтимол очко йўқотмасдик. «Вест Ҳем»га мағлуб бўлган ўйинимизда Марк Ноубл қизил карточкага лойиқ ўйнаганди, эътибор берилмади. Аслида ВАР масаласида нолиш мумкин бўлса, рақибларимиз эмас, биз гапиришимиз керак» - дея Сулшернинг сўзларини келтирмоқда Скй Спортс.
Маълумот учун, «МЮ» 19 июл куни ўз майдонида Англия кубоги яримфинали доирасида «Челси»га қарши майдонга тушади.
145   
Добавить комментарий
Ваше имя: *