Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » “Монако” Роберт Моренони истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини Нико Ковач эгаллайди

“Монако” Роберт Моренони истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини Нико Ковач эгаллайди

Автор: admin

Францийанинг “Монако” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Роберт Моренони истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда ЛъЭқуипе хабар бермоқда.
Францийа чемпионатининг 2019/20-йилги мавсум якунларига кўра, “Монако” 40 очко тўплаган ҳолда, 9-ўринни эгаллади.

Морено 2019-йилнинг 28-декабридан бери клубни бошқариб келаётганди.

Манбанинг хабарига кўра, Моренонинг ўрнини “Бавария” собиқ бош мураббийи Нико Ковач эгаллаши кутилмоқда. “Бавария” унинг қўл остида (2018/19-йилги мавсумда) Германия чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган.
Шунингдек, клуб бир қатор футболчилар билан ҳам ўзаро келишиб олишни режалаштирмоқда. Маълумки, “Монако” Францийада ПСЖдан кейин футболчиларга маош тўлаш бўйича иккинчи ўринда туради, шунинг учун клуб яхши таклифлар чиққан тақдирда, бир қатор ўйинчиларни сотишни режалаштирмоқда. Бенуа Бадиашиле, Виссам Бен Еддер, Бенямин Ҳенрикс, Юссуф Фофана ва Фоде Балло-Туре шулар жумласидандир. Бундан ташқари, клуб ижарага берилган футболчилардан ҳам қутулиши мумкин.
205   
Добавить комментарий
Ваше имя: *