Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Раулдан Хавигача. Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Раулдан Хавигача. Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Автор: admin

Трансфермаркт портали Испания чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Унга кўра, “Барселона” ва “Валенсия” жамоалари собиқ дарвозабони Андони Субисаррета рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Ўтган асрнинг охирида тўп сурган дарвозабон Ла Лигада 622 та ўйин ўтказган.
Иккинчи ўриндан ҳозирда фаолиятини “Бетис”да давом эттираётган Хоакин Санчес (551 ўйин) жой олди. Кучли учликни “Реал” афсонаси Раул (550) якунлаб берди.
Примерада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
Андони Субисаррета (“Барселона”) — 622 та ўйин
Хоакин Санчес (“Бетис”) — 551
Раул (“Реал”) — 550
Эусебио Сакристан (“Валядолид”) — 543
Франциско Буё (“Реал”) — 542
Мануел Санчис (“Реал”) — 523
Икер Касиляс (“Реал”) — 510
Хави (“Барселона”) — 505
Микел Солер (“Малёрка”) — 504
Фернандо Ерро (“Реал”) — 497

167   
Добавить комментарий
Ваше имя: *