Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барселона" Коутинони "Арсенал" футболчиси билан алмаштиради (Фоот Мерcато)

"Барселона" Коутинони "Арсенал" футболчиси билан алмаштиради (Фоот Мерcато)

Автор: admin

"Барселона" ва "Арсенал" клублари ўзаро ўйинчи алмаштиришлари мумкин.
Каталон клуби "тўпчилар"га Маттео Гендузининг эвазига Филиппе Коутинони таклиф қилган. Клублар айни пайтда "рокировка" масаласини муҳокама қилишмоқда, деб хабар қилди Фоот Мерcато.
Такидланишича, Гендузининг ўзи келажаги борасида якуний қарорни қабул қилмаган. Аммо у Артета қўл остида ўйин амалиётининг камлигидан норози. Бундан ташқари, франcиялик футболчи "Брайтон"га  (1:2) қарши учрашувдаги жанжалли вазиятдан кейин "Арсенал" таркибига киритилмаяпти. Ўшанда у рақиб футболчиларини ҳақорат қилиб, уларнинг маошини масхара қилганди.

Лондон клуби Гендузини 40 млн эвро эвазига қўйиб юборишга тайёр. У АПЛнинг жорий мавсумида 24 та ўйин ўтказди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Жорий мавсумни ижара асосида "Бавария"да ўтказган Коутино эса 23 учрашувда (Бундеслига) майдонга тушиб, 8 гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилди.
172   
Добавить комментарий
Ваше имя: *