Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Арсенал» Англия Кубоги финалига чиқишлар сони бўйича рекордни янгилади

«Арсенал» Англия Кубоги финалига чиқишлар сони бўйича рекордни янгилади

Автор: admin

«Арсенал» Англия Кубоги яримфиналида «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозонди (2:0). «Шаҳарликлар» дарвозасига тўпларни Пер-Эмерик Обамеянг киритди.
Шу тариқа «Арсенал» турнир финалида 21-бор ўйнайдиган бўлди. Бу рекорд саналади. Агар 19 июн куни ўтадиган иккинчи яримфиналда «МЮ» «Челси»ни мағлуб этса, бу кўрсаткич борасида «тўпчилар»га етиб олади.
Шунингдек, «Арсенал» Англия Кубогидаги ғалабалар сони бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади. Лондонликлар 13 бор финалларни ўз фойдаларига ҳал қилишган. Кейинги ўринларни «Манчестер Юнайтед» (12), «Челси» (8) ва «Тоттенҳем» (8) эгаллаган.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *