Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» мухлислари жамоанинг мавсумдаги энг яхши ва ёмон ўйинчиларини аниқлашди

«Реал» мухлислари жамоанинг мавсумдаги энг яхши ва ёмон ўйинчиларини аниқлашди

Автор: admin

Марcа нашри овоз бериш натижаларига кўра «Реал»нинг мавсумдаги энг яхши ва ёмон ўйинчиларини аниқлади.
Мухлислар «қироллик клуби»нинг энг яхши ўйинчиси деб ҳужумчи Карим Бенземани топишди. Иккинчи ўринни ҳимоячи Серхио Рамос, учинчи поғонани дарвозабон Тибо Куртуа эгаллади. Шунингдек, топ-5дан яримҳимоячилар Каземиро ва Тони Кроос ўрин олишди. 
Жамоанинг уелслик вингери Гарет Бейл эса ишқибозлар томонидан мавсумнинг энг ёмон ўйинчиси деб топилди. 31 ёшли футболчи Испания чемпионатида 16та баҳсда майдонга тушиб, 2та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби чемпионатнинг 37-турида «Вилярреал»ни (3:1) мағлуб этиб, ўз тарихида 34-бор Ла Лига чемпионига айланди.
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *