Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси Ла Лиганинг тарихий рекордини янгилашга яқин

Месси Ла Лиганинг тарихий рекордини янгилашга яқин

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси Испания чемпионатида тўпурар бўлиб тарихий рекордни янгилашга яқин, деб ёзади Оле.
Аргентиналик футболчи мавсум якунларига кўра чемпионат тўпурари бўлса, 7-бор «Пичичи» совринини ютади ва бу кўрсаткич борасида пешқадамга айланади. Лео ҳозиргача 6 бор (2010, 2012, 2013, 2017, 2018, 2019) Ла Лига тўпурари бўлган. Худди шундай натижа «Атлетик»нинг собиқ форварди Телмо Саррага ҳам тегишли (1945, 1946, 1947, 1950, 1951, 1953).
Бу мавсумда Месси Испания Примерасида 23та тўп киритди. Унинг энг яқин таъқибчиси, «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ҳисобида 21та гол бор. 
Ла Лиганинг сўнгги турида «Барселона» «Алавес» билан, «Реал» эса «Леганес»га қарши баҳс юритади.
180   
Добавить комментарий
Ваше имя: *