Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона”га нима бўлди?

“Барселона”га нима бўлди?

Автор: admin

Гоал24.уз Каталониянинг “Барселона” жамоасида юз бераётган муаммонинг негизини топишга уруниб кўради.
1996-йилнинг май ойида “Барселона” жамоаси мураббийи Ёҳан Кройф ва клуб Президенти (Жоан Гаспар) ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар келажак режалари ҳақида суҳбат қуришди. Учрашувдан сўнг, Кройф хурсанд холдан уйга равона бўлди.
Орадан икки кун ўтгач, газета муқоваларида “Барселона”нинг Боби Робсон билан музокаралари ижобий якунлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу Кройф учун чинакам зарба бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Орадан бир кун ўтиб, клуб Президенти Кройф билан учрашди ва унга дўстона қўл узатди. Ёҳан Гаспарнинг қўлларини ҳавода муаллақ қолдирганча: “Сен Аҳмоқсан!” деди ва Кейин узоқ давом этган жанжаллар бошланди. Асабийлашган голланд раҳбариятни бирин кетин сўкишни бошлади. Клуб Президенти жахл билан унга чиқиш эшикларини кўрсатди ва агар кетмаса, полисияга қўнғироқ қилишини айтди. Биз билган “Барселона”   ўз тарихидаги энг буюк шахс билан мана шу алпозда хайрлашди. Тўғрироғи, уни қувиб юборди. Кройфнинг Каталония клубидаги ажойиб 8 йиллик фаолияти шу тариқа якун топди. Орадан анча йил ўтди. Мухлислар бу воқеани унутиб ҳам юборди, бироқ айни дамдаги “Барселона” 1996-йилдаги аҳволга яқинлашиб қолди. Клуб янги асрда илк бор низолар ўчоғига айланди. Бугун айни дамдаги “Барселона” амалга оширган хатолар ҳақида суҳбатлашамиз.
Неймарнинг кетиши
 
Тўғри, Каталония клуби Неймар учун катта суммани қўлга киритди, бироқ уни энг пик формасида ушлаб қолиш лозим эди. Бир қарашда, Неймарнинг ўзи ҳам жамоани тарк этиш ниятида эди. Шу сабабли, бу масалада “кўк-анорранглилар”ни койиш ноўрин. Шунга қарамай, жамоа Бартамео бошчилигида амалга оширган энг катта хатолар айнан Неймарнинг кетишидан бошлангани факт! Гап шундаки, клуб ҳужум чизиғида Неймарнинг ўрнини босиши учун учта катта трансферга қўл урди.
Коутинё – (145 миллион евро) “Бавария” ундан воз кечди. Бугунги кунда клуб ўз футболчисига мижоз излаш билан оввора.
 Дембеле – (138 миллион евро) ёш ва кучга тўлган Дембеле жароҳатлари ва машғулотга кеч қолиши билангина омма эътиборини тортди.
 Гризман – (120 миллион евро) Тан олиш лозим, Антуан қолганлардан яхшироқ ўйин намойиш этмоқда, бироқ 29 ёшли футболчидан супер прогрессни кутиш кулгули. Энди унинг ўйинида фақат пасайиш кузатилади холос. Олдинга қадамдан умид қилмаслик лозим.
 Бундан кўриниб турибдики, “Барселона” Неймарни сотиб юбориш орқали ишлаган 222 миллион евро жамоага қимматга тушди. Умумий ҳисобда клуб Неймарнинг ўрнини тўлдириш мақсадида 403 миллион евро сарф этди.
 Молиявий таваккалчилик ва узоқни кўра олмайдиган раҳбарият
 
Тан олиш лозим, карантин “Барселона” иқтисодига зарба берди. Ўзи шундоқ ҳам пулга муҳтож бўлиб турган клуб янада оғир вазиятга тушиб қолди. Шу сабабли жамоа ўз футболчиларининг маошини 70 фоизга қадар пасайтиришга мажбур бўлди. Бундай йўлни биринчи бўлиб Месси бошлаб берди. Қолганлар унга қўшилишдан бошқа чора топа олмади.
Вазият юмшади, бироқ карантиннинг чўзилиши аҳволни оғирлашишига олиб келди. Кейин клуб вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида келажаги порлоқ футболчини деярли 15 миллионга пуллади. Тўғри, бонус тариқасида 30 ёшли Пянич жамоага ўтди, бироқ бу трансфер ортида кичик “ўйин” мавжуд.
Каталония клуби Пяничнинг трансфери учун банкдан 60 миллион евро кредит олди. Эндиликда, бу сумма Пяничнинг контрактида кўрсатилган муддатга қадар бўлиб тўланади. Аслида, қишки трансфер ойнаси чоғидаёқ клуб кўплаб футболчиларининг маошини тўлай олмагани учун ҳам ижарага бериб юборган эди. Айнан шу омиллар сабабли клуб мененжменти ўз ишини уддалай олмаяпти дейишга ҳақлимиз.
Трансферлардаги тинмсиз хатолар
 
Тан олиш лозим, Бартамеу даврида клуб трансфер бозорида чаққон ҳаракат қилди, бироқ…
Эътибор қаратинг, “Барселона” янги Президент даврида қандай футболчиларни ҳарид қилган ва улар айни дамда қаерда: Арда Туран –эркин агент, Андре Гомеш – «Эвертон», Пако Алкасер – «Вилярреал», Люка Дин – «Эвертон», Дуглас – «Бешикташ», Жерар Деулофеу – «Уотфорд», Джейсон Мурилё – «Селта», Боатенг – «Бешикташ». Умумий ҳисобда 177 миллион еврони ҳавога учириб юборган Бартамеуни трансферларда омадли деб бўлмайди. Бу суммага юқоридаги учта омадсиз трансферларни қўшсак, ярим миллиарддан ошиб кетади.
Бу рўйхатдаги тез орада Мартин Брейтуейт ҳам тўлдириши аниқ. Даниялик футболчи “Примеро”да ўзини кўрсата олмади. ЙEЧЛда иштирок этишга ҳаққи йўқ.
Ливерпул ва Рим “Фожеалари”
 
Бу ўйинлар Сетендан аввалроқ бой берилган. Валверде жамоага келгач, йигитларга бироз тин олиш имконини яратгани рост. Айнан шу омил “Барселона”нинг муҳим учрашувларда консентрасияни бой беришига сабаб бўлган эди. Афсуски, Эрнесто аратор ёки мотиватор эмас эди. Бундай вазиятда, жамоани руҳлантириш тўғридан-тўғри етакчи футболчилар зиммасига тушади. Афсуски, Рим ва Ливерпул шаҳарлардаги “жанг”ларда етакчилар ўзини кўрсата олмади.
Валверде кетди. Унинг ўрнига тартиб-интизом устига жамоавий ўйинни қурувчи мураббий келди. Ўз принципларига доимо содиқ қолувчи Кикени бўшашган “Барселона” футболчилари қабул қилишни истамаяпти. Валверде ўз шогирдларига машғулотлар чоғида ҳам “Cоcа Cола” ичишига руҳсат берар, ортиқча босимсиз ишлашга урунар эди. Энди эса, кучайтирилган режимда машғулот ўтказувчи, тактик қаттиққўл мураббий?! Катта ғалабалардан “чарчаган” футболчиларни яна меҳнат қилишга мажбурлаш осон эмас. Афсуски, Сетен келгач, ички муҳит анча ёмонлашди. Етакчиларнинг майдонда кўзлари “ёнмаяпти”. Улар майдондаги ўз позисиясидан келиб чиқиб вазифасини бажармоқда. Бундан ортиғига ҳеч ким уруниб ҳам кўраётгани йўқ. Шундай экан, барча муаммони Сетен билан боғлаш ноўрин. Агар, етакчилар майдонда “жанг” қилмас экан клуб Месси айтганидек “Наполи”дан ҳам ўта олмаслиги ҳеч гап эмас.
 
Сетен кетади, бироқ ким ўрнига келади?
Сетеннинг Каталонияга “қўниши” қисқа муддатга чўзилиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Тан олиш лозим, Кикенинг саргузаштлари ижобий воқеаларга бой бўлди деб бўлмайди. Шу сабабли, “Барселона” аллақачон янги мураббий қидиришни бошлаб юборган.
Шу ўринда, раҳбарият амалга ошираётган ғалати танловларга яна бир қайтамиз. Сабаби, айнан улар жамоа фалсафасига мос мураббийни клубга олиб келишга мажбур. Бу уларнинг асосий вазифаси саналади. Ачинарлиси шундаки, ҳали ҳеч нарса бой берилмаган чоғда ҳам клуб бир нечта яхши вариантларга эга эди. Бу қишда раҳбарият нима билан шуғулланди? Икки бор жамоани чемпионликка (Мессининг ҳизматлари эвазига албатта) бошлаган мураббийни истеъфога чиқарди. Ваҳоланки, қишда топ мураббийни жамоага жалб этишнинг иложи йўқ эди. Қишда Хави ва Куманлар бошқа проектда бўлгани боис, уларни жалб қилишнинг иложи бўлмади. Шу сабабли, клуб Сетенни танлади ва босимдан ўзини халос қилди. Кейинроқ мураббийнинг ўзи ҳам “Барселона”дан бўлган қўнғироқни кутмаганини тан олди. Афсуски, “Барселона”ни чемпион қила олган мураббийни муқобил танлов бўлмай четга суриб ташлашди. Бу клуб мененжменти ва раҳбарлари томонидан йўл қўйилган энг катта ҳатолардан бири. Ҳўш, эндиликда ким клуб тепасига келиши мумкин? “Барселона”даги Гарсия Пиметами? Массимилиано Аллегри? “Ривер”даги Марсело Галярдо? Голландия устози Куманми ёки “Ас-Саад”даги Хавими? Агар ушбу вариантлардан қай бири жамоа тепасига келса ҳам инқироз кўчасидаги “Барселона”ни ўзгартиришига ишониш жуда мушкул.
Аллегри ва Куманлар “нимадир” қилиши мумкин, лекин улардан бу таркиб билан требл кутиш кулгули. Тўғри, Алегри ва Куман юлдузлар билан ишлашда тажрибали, бироқ ҳеч бири Гвардиоланинг ўрнини босишга қодир эмас. Шунга қарамай, Пеп айни дамда “Сити”ни грандга айлантириш билан банд. Унда ажойиб жамоа ва яхши ижрочилар мавжуд. Унинг ортга қайтишига ишониш жуда мушкул. Уни мухлислар яна “Барселона” захира ўриндиғида кўриш орзусида бўлсада, вазият Пеп учун айни дамда жуда қулай. У ажойиб имкониятларга эга “Сити”ни муаммолар ўчоғига алмаштирмаслиги аниқ.
Нима учун жароҳат олганлар кўп?
 
Яқиндагина Антуан Гризман ҳам жароҳат олди. Хўш, нима учун сўнгги 10 йил ичида деярли жароҳациз тўп тепган ҳужумчи бирданига сафдан чиқмоқда? “Барселона”нинг бугунги тақвимини инобатга олганда ҳам вазият анча жиддий. Диего Симионедек қаттиққўл мураббий мактабида суяги қотган Гризман 90 дақиқалик агрессив футболда жароҳат олмаган эди. Антуан жангари футболни тарғиб қилувчи “Атлетико” сафида атиги биргина(!) ўйинни жароҳат сабабли ўтказиб юборган холос. У ҳам оёқ пайларининг чўзилиши сабабли содир бўлган. Бугун эса, Антуан анча жиддий жароҳат билан тўқнаш келмоқда. Бу фактни эътибордан қочирмаслик лозим. Энди бу мавсумда жароҳат сабабли ўйинларни ўтказиб юборганлар билан танишинг: Алба (12 та учрашув), Суарес (17 та учрашув), Дембеле (46 та учрашув), Умтит (14 та учрашув), Матш (2 та учрашув), Лангле (2 та учрашув), Артуро (2 та учрашув), Гризман (3 та учрашув), Месси ( 5 та учрашув).
Умумий ҳисобда футболчилар 141 та ўйинда майдонга туша олмади дегани. Тан олиш лозим, бу спорт ва у жароҳатларсиз бўлмайди. Шундай бўлсада, айрим учрашувларда клубнинг 3-4 та жароҳат олган футболчилар билан етиб келиши бироз ғалати. Юқоридаги статистик маълумотга эътибор қаратинг. Бу омил ушбу мавсумдаги омадсиз ўйинларга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Нима бўлмоқда ўзи?
Каталония клубининг бугунги аҳволи жуда оғир. Жамоа ҳар соҳада ботқоққа ботиб бормоқда. Айни дамдаги глобал ўзгаришлар ҳам муаммога ечим бўлмайди. Ҳаммасини навбатма-навбат амалга ошириш даркор. Кескин қарорлар чиқаришга бироз эрта. Келинг, Бартамеу ва унинг жамоаси ўз муддатини тўлиқ ўташсин ва ўз режаларини мантиқий якунига етказишсин.
Ана ундан кейин, клуб персонал ҳизматчиларини ва мураббийлар штабини алмаштириш лозим. Бундан ташқари, туғма етакчиларни таклиф этиш ва клуб яратган фалсафасига содиқ мураббий билан шартнома имзолаш лозим. Умуман олган, қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Асосийси, қаерда хато кетганини аниқлаш ва совуқ бош билан қарор чиқариш. Ана шунда, “Барселона” бу “ботқоқ”дан чиқиб кетади.
1 507   

Комментарии
(2)

  1. Dadaxon 19 июля 2020 13:34
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Barselona hali qaytadi griezmanni murabbiy oʻynata olmadi aslida griezmandek futbolchini jamoga olib kelish juda mushkul lekin setien bor resurslarni koʻkka sovurdi .
    1. Пользователь offline admin 19 июля 2020 21:24
      • Не нравится
      • 0
      • Нравится
Добавить комментарий
Ваше имя: *