Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Сетен Месси ҳақида: "Фикрларимизни тозалашимиз керак"

Сетен Месси ҳақида: "Фикрларимизни тозалашимиз керак"

Автор: admin

"Барселона" бош мурабийи Кике Сетен жамоа ҳужумчиси Леонел Мессининг "Осасуна"га қарши ўйиндан кейин билдирилган фикрларига изоҳ бериб ўтди.
"Тўғри, агар сўнгги ўйинлардаги каби ёмон ўйнасак, "Наполи" устидан ғалаба қозона олмаймиз. Бу аниқ. Клубда кўп нарсаларни яхшилаш керак. Биз янада ишончли ўйнашимиз керак. Бу ҳақиқат. Агар биз "Вилярреал" билан бўлиб ўтган ўйиндек ўйнашда давом этсак, Чемпионлар Лигасида ғалаб қозонишимиз мумкин. Биз 90 дақиқа давомида янада ишончли ҳаракат қилишимиз ва ўзимизнинг энг яхши даражамизни намойиш эта олишимиз зарур.
Мессининг сўзларига келадиган бўлсак, деярли кўпчилик одамлар баъзида нотўғри талқин қилинган нарсаларни айтишади. Бу ҳар куни содир бўлади. Менимча, бу муҳим эмас. Айни пайтда барчамизга танаффус керак, фикрларимизни тозалашимиз керак", -деди мураббий.
148   
Добавить комментарий
Ваше имя: *