Goal24.uz » Ўзбекистон » “Пахтакор”нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

“Пахтакор”нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

Автор: admin

“Пахтакор” футбол клубининг беш нафар ўйинчисида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда “Чампионат.асиа” хабар бермоқда.
“Жамоа аъзоларининг 5 нафар вакилида коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозирда клубнинг барча ходимлари, жамоа персоналлари ҳамда футболчилар қўшимча тест топширган. Мазкур тест натижалари душанба куни чиқиши кутилмоқда. “Пахтакор” клуби коронавирус аниқланган 5 футболчисини ўзини ўзи яккалаш ҳолатига олиб, барча тиббий воситалар, дори-дармонлар билан таъминлаган ҳолда тиббий назоратда ушлаб турибди”, —дейилади хабарда.
Таъкидланишича, “Пахтакор” 9-тур доирасида 13-июл кунги ОКМК қарши баҳсдан сўнг машғулот ўтказмаган.
Нашр вирусни қайси футболчилар юқтириб олгани тўғрисида маълумот очиқламаган.
Аввалроқ Суперлиганинг яна икки клуби — “Сурхон” ва “Бунёдкор”да ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилганди.
176   
Добавить комментарий
Ваше имя: *