Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан Ла Лиганинг сўнгги тури учун “Реал” қайдномасини эълон қилди. Унда Бейл ва Хамес йўқ

Зидан Ла Лиганинг сўнгги тури учун “Реал” қайдномасини эълон қилди. Унда Бейл ва Хамес йўқ

Автор: admin

Мадриднинг “Реал” жамоаси Ла Лиганинг сўнгги — 38-турида “Леганес” майдонига сафар қилади.

Ўйин Тошкент вақти билан 19-июлдан 20-июлга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Мадрид клуби устози Зинедин Зидан ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Учрашувни Марсело жароҳат сабаб ўтказиб юборади. Хамес Родригес, Эден Азар ва Гарет Бейл каби футболчилар қайдномага киритилмаган. Маълумотларга кўра, Бейл ва Хамес Зидандан ўзларини қайдномага киритмасликни сўраган. Иккала футболчи ҳам айни дамда ўзига бошқа клуб қидираётгани таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Қироллик клуби” ўтган турда чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйган.
Ўйин қайдномасига киритилган 22 нафар футболчи билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Алфонс Ареоля, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Дани Карвахал, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаел Варан, Начо, Ферлан Менди.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Валверде, Иско.
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Лука Ёвич, Марко Асенсио, Браим Диас, Мариано Диас, Винисиус Жуниор, Родриго Гоес.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *