Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» собиқ ҳужумчиси клуб бош мураббийига айланиши мумкин

«Барселона» собиқ ҳужумчиси клуб бош мураббийига айланиши мумкин

Автор: admin

«Барселона» клуби сафида 1998 йилдан 2004 йилгача тўп сурган ҳужумчи Патрик Клюйверт жамоанинг янги бош мураббийига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда Мундо Депортиво.
Манбанинг ёзишича, ҳозирда «Барселона» клуби академияси директори сифатида фаолият олиб бораётган нидерландиялик 44 ёшли собиқ футболчининг номзодини жамоа футболчилари ҳам қўллаб-қувватлашмоқда.
Январ ойидан буён клуб бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Кике Сетен мавсум якунида клуб президенти Хосеп Бартомеу томонидан истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. 
Аввалроқ, португалиялик таниқли футбол агенти Жорже Мендеш Каталония клуби раҳбариятига бош мураббий сифатида «Пари Сен-Жермен» ва Францийа миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Лоран Блан номзодини тавсия қилгани хабар қилинганди.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *