Goal24.uz » Ўзбекистон » Жасурбек Яхшибоевнинг трансфер ҳуқуқи энди «Пахтакор»га тегишли эмас

Жасурбек Яхшибоевнинг трансфер ҳуқуқи энди «Пахтакор»га тегишли эмас

Автор: admin

Йил бошида «Пахтакор»дан ижара асосида Белоруснинг «Энергетик-БГУ» клуби сафига бориб қўшилган Жасурбек Яхшибоев, ўтган ҳафтада субижара асосида Солигорскнинг «Шахтёр» клуби сафига ўтган эди.
Беларуснинг трибуна.cом сайти тарқатган хабарга кўра, энди Яхшибоевнинг трансфер ҳуқуқи «Пахтакор» клубига тегишли эмас. Ўзбекистонлик 22 ёшли яримҳимоячининг агентлари «Пахтакор» клубидан Жасурбек Яхшибоевнинг шартномасини тўлиқ сотиб олган. 
Шу боис Яхшибоевнинг трансфер ҳуқуқи ҳам энди футболчининг агентлари қўлида бўлади. Олдинроқ, футболчининг ўзи мавсум якунида «Пахтакор» клубига қайтиш нияти йўқлигини билдирганди.
Яхшибоев жорий мавсумда «Энергетик-БГУ» сафида 14 ўйинда 9та голга муаллифлик қилган бўлса, «Шахтёр»даги дебют ўйинида ҳам гол уриб, 10та гол билан Беларус Олий лигасида тўпурарлар сафида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Пахтакор» клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов Трибуна.уз сайтига берган интервюсида Жасурбек Яхшибоев масаласида Хорватия, Венгрия, Португалия ҳамда Беларус клубларидан қизиқиш бўлганлигини маълум қилганди.
389   

Комментарии
(1)

  1. Mirsaid 4 декабря 2020 13:24
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Olga Jasur malades, barakalla
Добавить комментарий
Ваше имя: *