Goal24.uz » Ўзбекистон » БАТE Шаҳбоз Умаров учун «Энергетик-БГУ»га қанча трансфер пули тўлагани маълум бўлди

БАТE Шаҳбоз Умаров учун «Энергетик-БГУ»га қанча трансфер пули тўлагани маълум бўлди

Автор: admin

Ўзбекистонлик яримҳимоячи Шаҳбоз Умаровнинг «Энергетик-БГУ» клубидан БАТE сафига қанча трансфер пули эвазига бориб қўшилгани маълум бўлди.
Беларуснинг Трибуна.cом сайти тарқатган хабарга биноан, Борисов шаҳри клуби Шаҳбоз Умаров трансфери учун «Энергетик-БГУ» клуби ҳисоб рақамига 20 минг АҚШ доллари ўтказиб берган.
Келишувга биноан, 21 ёшли футболчи ҳозирча «Энергетик-БГУ» сафида қолиб, ёзги трансфер ойнасининг иккинчи босқичи муддати (15-28 сентябр) давомида БАТE сафига бориб қўшилади.
Маълумот учун, Умаров ушбу мавсумда Беларус Олий лигасида 17 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.
136   
Добавить комментарий
Ваше имя: *