Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаг энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Геце Испанияда?!а

Испаниянинг “Севиля” клуби эркин агентга айланган Марио Геце билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
“Скй Германй" нашрининг маълум қилишича, футболчи клуб билан музокаралар олиб бормоқда. Манбанинг маълум қилишича, Марио ўз теҳникасини намойиш этиши учун ҳам “Ла Лига”да тўп тепмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марио бу мавсумда Бундеслиганинг 21 та ўйинида майдонга тушди ва 3 та голга муаллифлик қилди.

Осимхен “Наполи”да?!

Францийанинг “Лилл” жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимхен деярли “Наполи” клуби билан шартнома имзолади.
“Лъэқуипе"нинг маълум қилишича, “Наполи” Миликни сотиб юбориши билан Викторнинг трансферини расман эълон қилади.
Манбанинг маълум қилишича, агар ушбу трансфер амалга ошмаса, “Наполи” бор эътиборини Сердар Азмунга қаратади.

Балотели 3 двизионда?!

Италия нашрларининг маълум бўлишича, “Брешиа” ҳужумчиси Марио Балотели тез орада “C серия” вакили “Комо” билан шартнома имзолаши мумкин.
Эътиборлиси шундаки, “Комо” жамоаси яқиндагина янги бадавлат раҳбар қўлига ўтган. Индонезиялик бизнесмен ўз жамоасида Балотеллини кўриш учун ҳужумчи истаган суммада маош бериш тайёр.
Эсалтиб ўтамиз, “Комо” Балотеллидан ташқари яна бир нечта машҳур футболчиларга таклиф билан чиққан.

“Интер” “Торино” ҳужумчисига кўз тикди

Миланнинг “Интер” жамоаси Турин клуби ҳужумчиси Андреа Белотти билан шартнома имзолаши мумкин.
“Туттоспорт" нашрининг маълум қилишича, Белотти билан “Манчестер Юнайтед” ва “Интер” клублари жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, “Интер” агар Лаутарони сотиб юборса, унинг ўрнини “Торино” ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, таниқли трансфермаркет портали италиялик форвордни 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Тиаго “Ливерпул” ўтади

Таниқли "Билд" нашрининг маълум қилишича, “Ливерпул” “Бавария” ярим ҳимоячиси Тиаго Алкантара билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
Манбанинг маълум қилишича, 29 ёшли испаниялик плеймейкер учун “қизиллар” 22 миллион фунт таклиф қилган. “Бавария” эса, ўз футболчисини 36 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Тиагонинг Мюнҳен клуби билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади.
259   
Добавить комментарий
Ваше имя: *