Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Антуан Гризманн “Барселона”даги илк мавсумида самарадорлик бўйича Неймардан ортда қолди

Антуан Гризманн “Барселона”даги илк мавсумида самарадорлик бўйича Неймардан ортда қолди

Автор: admin

“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманн каталон клубидаги илк мавсумида ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг қайд этиб кетган кўрсаткичлардан ўзиб кета олмади.
Марcа ҳисоб-китобларига кўра, 2013/14-йилги мавсумда Неймар (“Барселона”даги илк мавсуми) 41 та учрашувда 15 та гол урган ва худди шунча голли узатмани амалга оширган.
Гризманн эса 2019/20-йилги мавсумда 46 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди, бироқ голли узатмалари сони 4 тани ташкил қилди. Бу унинг 2012/13-йилги мавсумдан бери энг ёмон натижаси саналади.
Айни пайтда францийалик футболчи мушакларидан олган жароҳатидан тикланмоқда. У Ла Лигада мавсумни якунлай олмайди, бироқ август ойида ўтказиладиган “Наполи”га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида майдонга тушиши мумкин.
Маълумот учун, “Барселона” Гризманни 2019-йилнинг ёзида 120 миллион евро эвазига “Атлетико”дан сотиб олган.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *