Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Эден Азар “Реал”даги илк мавсумини фаолиятидаги энг ёмони деб атади

Эден Азар “Реал”даги илк мавсумини фаолиятидаги энг ёмони деб атади

Автор: admin

“Реал” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар 2019/20-йилги мавсумни фаолиятидаги энг ёмони деб атади.
“Жароҳатлар бўлди, бироқ умид қиламанки, улар ортда қолди ва кейинги йили яхшироқ бўлади. Умуман олганда бу мавсум у қадар ҳам даҳшатли бўлмади, чунки мен “Реал”га ўтишга ва биринчи йилиёқ чемпионатда ғолиб чиқишга эришдим. Бундан ортиғи бўлмайди.
Индивидуал томондан эса бу фаолиятимдаги энг ёмон мавсум. Агар содир бўлганларни инобатга олсак, ғалати мавсум, аммо у яхши томонга ўзгара олади. Кейинги соврин Чемпионлар Лигаси кубоги бўлиши керак, осон бўлмайди, ахир бизнинг рақиб — “Манчестер Сити””, — дейди Азар.
Жорий мавсум Азар “Реал” сафида барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, битта гол ва еттита голли узатма амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, белгиялик футболчи жорий мавсумда икки марта жиддий жароҳат олди ва шу сабаб бир неча ойни ўтказиб юборди. Футболчи феврал ойидаги жароҳатидан кейин мавсумни ўтказиб юбориши аниқ бўлганди, бироқ коронавирус сабаб Азар рестартдан кейин жамоасига ёрдам беришга улгурди.
145   
Добавить комментарий
Ваше имя: *