Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Ювентус" Костани сотиб, поляк ёки мексикалик футболчини харид қилади

"Ювентус" Костани сотиб, поляк ёки мексикалик футболчини харид қилади

Автор: admin

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячи Дуглас Коста билан хайрлашиши мумкин.
Туттоспорт нашри хабарига кўра, бразилиялик хавбек "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг қизиқишлари доирасига тушиб қолган. "Шаҳарликлар"нинг Дуглас учун ПСЖ билан курашишлари кутилмоқда. Футболчининг эҳтимолий трансфер нархи бонуслар билан 40-50 млн эврога баҳоланяпти.
"Кекса синора" раҳбарияти Костанинг трансферидан тушган даромадни Раул Хименес ("Вулверхемптон") ёки Аркадиуш Миликни ("Наполи") харид қилиш учун сарфлайди.
Шунингдек, туринликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун Эдин Жеко ("Рома") ва Александр Ляказетт ("Арсенал") сингари номзодларни ҳам кўриб чиқишяпти.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *