Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ла Лига. “Барселона” сўнгги турда 5 та гол уриб ғалаба қозонди, Мессидан дубл

Ла Лига. “Барселона” сўнгги турда 5 та гол уриб ғалаба қозонди, Мессидан дубл

Автор: admin

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 38-турида “Барселона” 19-июл, якшанба куни “Алавес” меҳмони бўлди.
Учрашувда каталонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 24-дақиқада Ансу Фати Лионел Мессининг узатмасидан кейин меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб Мессининг ўзи гол муаллифига айланди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Луис Суарес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Танаффусдан кейин “кўк-анорранглилар” яна иккита гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб Нелсон Семеду аниқ зарба йўллаган бўлса, 75-дақиқада Месси дублини нишонлаб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Мазкур ғалабадан кейин Кике Сетен шогирдлари мавсумни иккинчи ўринда, 82 очко билан якунлайдиган бўлди.
Ла Лига
38-тур баҳси
19-июл, якшанба
“Алавес” — “Барселона” 0:5
Голлар: 0:1 – 24 Фати, 0:2 – 34 Месси, 0:3 – 44 Суарес, 0:4 – 57 Семеду, 0:5 – 75 Месси.
“Алавес”: Роберто, Магалян, Лагуардиа (Тачи, 46), Марин, Агиррегабириа, Мендес, Ману Гарсия (Фейса, 59), Камараса (Махмуд, 65), Берк (Риоха, 46), Хоселу, Лукас Перес (Пере Понс, 46).
“Барселона”: Нето, Лангле (Семеду, 50), Араухо, Серхи Роберто, Алба, Видал, Бускетс (де Ёнг, 59), Пуч, Фати (Брейтуейт, 78), Суарес, Месси.
120   
Добавить комментарий
Ваше имя: *