Goal24.uz » Ўзбекистон » Жасур Жалолиддинов трансфери 1 млн еврога баҳоланди. Бу миқдорнинг бор-йўғи 10 фоизи “Бунёдкор”га тегади

Жасур Жалолиддинов трансфери 1 млн еврога баҳоланди. Бу миқдорнинг бор-йўғи 10 фоизи “Бунёдкор”га тегади

Автор: admin

“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов Москванинг “Локомотив” клубига ўтишга яқин турибди.
“Чемпионат” нашрининг хабар қилишича, “Локомотив” Жалолиддинов учун 1 миллион евро сарфлайди. Унинг 100 минг евроси футболчининг “Бунёдкор” билан амалдаги шартномасини бекор қилишга сарфланади, қолган 900 минг евро эса Жасурнинг агентларига насиб этади. Шунингдек, 18 ёшли футболчи 2020-йил охиригача ижара асосида тошкентликлар сафида қолади.
Шу тариқа “Бунёдкор” аввал хабар берилганидек трансфердан 350 минг евро ишлаб ололмайдиган бўлди.
Жалолиддинов жорий мавсум Ўзбекистон чемпионатида 8 ўйин ўтказиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
Жасур Жалолиддинов — 2002-йил 15-майда Навоийда туғилган. 2018-йил 2-август санасида “Бунёдкор” сафида Суперлига доирасида дебют ўйинини “Қўқон-1912”га қарши ўтказган. У дебют қилган вақтда 16 ёш 80 кунлик эди. Бу орқали у Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди. 2019-йил октябрьида Тҳе Гуардиан талқинига кўра, дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатида қайд этилган. 2019-йил якунларига кўра, Суперлиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. 2019-йил декабрида Италиянинг “Беневенто” клуби кўригида бўлган.
241   
Добавить комментарий
Ваше имя: *