Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Лаутаро «Барса»га ўтиш учун «Интер»да яна бир йил ўйнашга тайёр

Лаутаро «Барса»га ўтиш учун «Интер»да яна бир йил ўйнашга тайёр

Автор: admin

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини фақат «Барселона»да давом эттиришни истамоқда. Шу боис, у бошқа жамоалардан тушаётган таклифларга рад жавобини бермоқда. Бу ҳақда "Ла Газзетта делло Спорт" хабар тарқатди.
Аргентиналик футболчи ушбу ёзда "Камп Ноу"га кўчиб ўтишни истаётган эди. Аммо Мартинес трансфер бозорида юзага келган иқтисодий инқирозни тушунган ҳолда, "нерадзурри" сафида яна бир йил ўйнашга қарши эмас. У кейинги йилнинг ёзида "Барса"га ўтишни кўзламоқда.
Маълумотларга қараганда, Лаутаро «Интер» раҳбарияти билан ушбу мавзуда бир неча марта суҳбатлашган. Буни «Интер» бош директори Беппе Маротта ҳам инкор қилмади.
Манба: трибуна.cом
147   
Добавить комментарий
Ваше имя: *