Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси Хавининг натижасини янгилаб, чемпионат рекордини ўрнатди

Месси Хавининг натижасини янгилаб, чемпионат рекордини ўрнатди

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси Испания чемпионатининг бир мавсумида голли узатмалар амалга ошириш бўйича рекордни янгилади.
Месси Ла Лиганинг 38-турида «Алавес»га қарши ўйинда (5:0) Ансу Фатини голли пас билан таъминлади ва бу унинг мавсумдаги 21-голли узатмаси бўлди. Аввалги рекорд «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави Эрнандесга тегишли эди, у 2008/2009 йилги мавсумда 20 голли узатмани амалга оширганди. 
Месси бу ўйинда дубл қайд этди ва бу унинг мавсумдаги 24-25-голлари бўлди. Ушбу 33 ёшли футболчи қаторасига 11-мавсумда камида 25тадан гол урмоқда. У ўз фаолиятидаги энг яхши натижани 2011/12 йилги мавсумда қайд этган – ўшанда у чемпионат ўйинларида 50 гол уришга эришган.
Бу йил Месси Испания чемпионатининг 33 ўйинида қатнашди (32таси — бошланғич таркибда). У барча турнирлар доирасида жами 42 ўйин ўтказиб, 30 гол урган ҳамда 26 голга узатма берган.
«Барселона» бу мавсум Испания чемпионатини 2-ўринда якунлади. Мессининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.
164   
Добавить комментарий
Ваше имя: *