Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. Римдаги марказий баҳсда жанговар дуранг қайд этилди

А Серия. Римдаги марказий баҳсда жанговар дуранг қайд этилди

Автор: admin

Италия чемпионатининг 34-турида «Рома» ўз уйида «Интер»ни қабул қилди. Муросасиз баҳсда кучлар тенг келди. Спинатссола ва Мхитаряннинг голларига миланликлардан де Врей ҳамда Лукаку жавоб берди.
Дурангдан сўнг «Интер» 72 очко билан 2-ўринни, «Рома» эса 58 очко билан 5-поғонани эгаллаб турибди.
А Серия, 34-тур
Рома – Интер 2:2
19 июл, «Стадио Олимпико»
Голлар: Спинатссола (45+1), Мхитарян (57) – де Врей (15), Лукаку (87, пеналти). 
Рома: Лопес, Спинатссола, Коларов, Рожер (Смоллинг, 74), Бруно Перес, Мхитарян (Карлес Перес, 84), Диавара (Кристанте, 69), Пеллегрини (Перотти, 83), Верету, Манчини, Жеко. 
Интер: Ҳанданович, Бастони (Д`Амброзио, 82), де Врей, Шкриняр, Янг (Бираги, 67), Брозович, Галярдини (Эриксен, 69), Барелла, Кандрева (Мозес, 67), Санчес, Мартинес (Лукаку, 67).
Огоҳлантиришлар: Барелла (23), Лопес (72).
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *