Goal24.uz » Европа жамоалари » «Истанбул» ўз тарихида илк бор Туркия чемпионига айланди

«Истанбул» ўз тарихида илк бор Туркия чемпионига айланди

Автор: admin

Туркия Суперлигасида чемпион аниқланди. 
Чемпионат якунига бир тур қолганда иккинчи ўринда бораётган «Трабзонспор» ўз уйида «Коняспор»га (3:4) ютқазиб қўйди. Пешқадам «Истанбул» эса «Кайсериспор»дан минимал ҳисобда устун келиб, финишга 1 тур қолганида трабзонликлардан 7 очкога ўзиб кетди ва муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди.
Шундай қилиб «Истанбул» ўз тарихида илк бор Туркия чемпионига айланди. Эътиборлиси, сўнгги 10 йилда биринчи марта мамлакат чемпионатида «Галатасарой», «Фенербаҳче» ёки «Бешиктош»дан бошқа жамоа чемпион бўлди.

«Истанбул» сафида қуйидаги машҳур футболчилар тўп тепишади: Робино, Мартин Шкртел, Гаел Клиши, Элжеро Элиа, Демба Ба, Александр Епуряну ва бошқалар. Жамоа бош мураббийи Туркия миллий жамоасининг собиқ ўйинчиси Окан Бурукдир.
162   
Добавить комментарий
Ваше имя: *