Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард: «Финалга чиққанимиздан фахрланаман»

Лемпард: «Финалга чиққанимиздан фахрланаман»

Автор: admin

«Челси» бош мураббий Френк Лемпард Англия Кубоги яримфиналидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (3:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйинчилардан кўп нарсани талаб қила олмасдим. Ўйинга бўлган муносабат аъло даражада эди. «Манчестер Юнайтед» схемани ўзгартирганда янада яхшироқ ҳаракат қилдик. Финалга чиққанимиздан фахрланаман.
Ривожланиш босқичида ёмон ўйинлар ҳам бўлади – «Шеффилд» билан баҳсда (0:3) шундай бўлди. Сўнгги бир неча кун ичида жуда яхши ишладик, футболчилар ҳурматга лойиқ.
Футболчиларим бу ўйиндан сўнг янада ишончга эга бўлишлари керак. Олдинда финаллар бор: Премер-лигада 2 ўйин ва сўнг «Арсенал» билан кубок финали. Ғалаба қозонишни хоҳлаймиз», – деб Лемпарднинг сўзларини келтиради ББC Спорт.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *