Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан: «Реал» «Манчестер Сити»дан ўтиш учун сўнгги сонияларгача курашади»

Зидан: «Реал» «Манчестер Сити»дан ўтиш учун сўнгги сонияларгача курашади»

Автор: admin

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Шуни ваъда бера оламанки, «Реал» «Манчестер Сити»дан ўтиш учун сўнгги сонияларгача курашади. Биз кейинги босқичга йўлланма олишимиз шарт. Оғир ўтган чемпионлик мавсумидан кейин бизда дам олиш учун вақт бўлади. Аммо мен таътил ҳақида гапираётганим йўқ, шунчаки озроқ дам олиш ҳақида гапираяпман. Чемпионлар лигаси баҳсларига янги куч ва иштиёқ билан киришишимиз керак», - дея Зиданнинг сўзларини келтирмоқда Марcа.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» — «Реал» учрашуви 7 август куни Манчестерда ўтказилади. ЕЧЛ 1/8 финал биринчи ўйини доирасидаги Мадриддаги баҳсда «Реал» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *