Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Тибо Куртуа Самора совринини ютди. “Реал” дарвозабонлари 12 йилдан бери бу совринга эга чиқолмаётганди

Тибо Куртуа Самора совринини ютди. “Реал” дарвозабонлари 12 йилдан бери бу совринга эга чиқолмаётганди

Автор: admin

“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лига 2019/20-йилги мавсуми якунларига кўра Самора совринига эга чиқди.

Ушбу соврин мавсум давомида ўртача бир ўйинда энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабонга топширилади.
28 ёшли посбон Примера 34 ўйинида майдонга тушиб, 20 та гол ўтказиб юборди. Бу ҳар ўйинда ўртача 0,59 гол дегани. Шунингдек, Куртуа мавсум давомида 18 та қуруқ ўйин ўтказди.
Шу тариқа 2008-йилдан бери илк бор “Реал” дарвозабони ушбу совринга эга бўлди. Сўнгги бор Икер Касиляс Самора совринига эга чиққанди.
Тибо учун бу учинчи соврин ҳисобланади. Белгиялик дарвозабон 2012/13 ва 2013/14-йилги мавсумларда Мадриднинг бошқа клуби — “Атлетико” сафида ушбу совринга эга чиққан.
204   
Добавить комментарий
Ваше имя: *