Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Лионел Месси: “Жамоа ўйинига баҳо бериш учун сардорлик боғичи шарт эмас”

Лионел Месси: “Жамоа ўйинига баҳо бериш учун сардорлик боғичи шарт эмас”

Автор: admin

“Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси Испания чемпионатининг сўнгги, 38-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши баҳсдан (5:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Қийин ўйин ўтказдик, ўйин вақти ва жазирама шуни тақозо этди. Бугун биз келажак сари муҳим қадамни ташладик.
Биз учун ўйин борасида ҳам, натижалар бўйича ҳам мавсум ажойиб бўлмади. Ушбу ўйин орқали бир қадам олдинга ташладик ва ўзимизга бўлган ишончни қайтардик. Ҳеч ким бизни ғалаба иштиёқи борасида мағлуб эта олмайди, қолган нарсалар эса ишонч ортидан келади.
Жамоавий масъулият бўлиши муҳимдир. Жамоа ўйинига баҳо бериш учун, албатта, сардорлик боғичини тақиш шарт эмас. Биз янада барқарор бўлишимиз керак. Жуда яхши ўйнаган вақтларимиз ҳам бўлди, биз айнан шундай ўйинни сақлаб қолишга ҳаракат қилишимиз лозим.
Индивидуал совринлар иккинчи даражали. Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлиш билан бирга чемпионликни қўлга киритишни ҳам хоҳлагандим. “Наполи”га қарши ўйин олдидан бизга хотиржамлик керак. Мияни тозалаб, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ иштиёқ билан қайтиш жуда муҳимдир”, — дейди Месси.
33 ёшли аргентиналик ҳужумчи “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу мавсумда у клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 30 та гол урди ва 26 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *