Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола “Ливерпул” танловини маъқуллади

Гвардиола “Ливерпул” танловини маъқуллади

Автор: admin

Унга танлов ёқди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола чемпионлик учун курашдаги рақобатчиси “Ливерпул”нинг танловини мақтади.
Гап “Бавария” футболчиси Тяго Алкантара ҳақида кетмоқда. Юрген Клопп Бундеслига чемпионлигига сазовор бўлган 29 ёшли футболчини ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.
- “Барселона” ва “Бавария” каби клубларда ўзини кўрсата олган футболчи Англия премер-лигасида ҳам ўзини йўқотиб қўймайди. Алкантара – ажойиб футболчи. Унинг якуний қарорини кутиш керак, - деди Гвардиола.
Жорий мавсумда 24 та учрашувда учта гол урган Алкантаранинг “Бавария” билан шартномаси келаси йили якунланади. Мюнхендан кетмоқчи бўлаётган футболчини Юрген Клопп интизорлик билан кутмоқда.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *