Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «МЮ» собиқ дарвозабони: «Сулшер қолган ўйинларда де Хеани эмас, Ромерони майдонга тушириш ҳақида ўйлаши керак»

«МЮ» собиқ дарвозабони: «Сулшер қолган ўйинларда де Хеани эмас, Ромерони майдонга тушириш ҳақида ўйлаши керак»

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Марк Боснич Англия Кубоги яримфиналидан ўрин олган «Челси»га (1:3) қарши баҳсда 2та голда хатога йўл қўйган манкунианликлар посбони Давид де Хеа ҳақида гапирди.
«Бу вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли – имкон қадар тезроқ хатосиз ўйин ўтказиш. Де Хеа «Юнайтед» учун узоқ вақт ажойиб ўйнади, аммо у охирги 8-12 ой давомида доимий хатоларга йўл қўйди.
Мен Сулшер нима учун Давидни қўллаб-қувватлаётганини биламан – у мураббий қилиши керак бўлган ишни бажармоқда. Аммо де Хеанинг хатолари мавсумнинг якуний қисмида Ромерони дарвозага қўйиш ҳақида ўйлашга мажбур қилади.
Агар де Хеа «Вест Ҳем» билан баҳсда ҳам хато қилса, нима бўлишини тасаввур қилаверинг. Барчаси Давиднинг навбатдаги машғулотни қандай ўтказишига боғлиқ», – деб Босничнинг сўзларини келтиради Скй Спортс.
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *