Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зинедин Зидан: Қандай қилиб “Манчестер Сити” ҳақида ўйламаслик мумкин?

Зинедин Зидан: Қандай қилиб “Манчестер Сити” ҳақида ўйламаслик мумкин?

Автор: admin

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши жавоб ўйинидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Қандай қилиб “Манчестер Сити”дан ўта оламизми ёки йўқ деб ўйламаслигим мумкин? Кейинги босқичга ўтиш учун сўнгги сонияларгача курашамиз. Жамоамиз бироз дам олиши керак, чунки мавсумнинг сўнгги қисми қийин кечди. Таътил ҳақида эмас, балки ҳордиқ чиқариш ҳақида гапиряпман. Бироз дам олишимиз керак”, — дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” — “Реал” учрашуви Манчестердаги “Этиҳад” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 7-август куни, Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи учрашувида “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
19-июл куни Испанияда 2019/2020-йилги мавсум ўз ниҳоясига етди. Мавсум натижаларига кўра “Реал” “Барселона”ни 5 очкога ортда қолдириб, 2016/17-йилги мавсумдан кейин илк бор чемпионликни қўлга киритди.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *