Goal24.uz » Ўзбекистон » Футбол бўйича Про-Лига баҳслари ҳам августга қадар қолдирилди

Футбол бўйича Про-Лига баҳслари ҳам августга қадар қолдирилди

Автор: admin

Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигаси мусобақаси 1-августга қадар қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкиданишича, Про-Лига клублари Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (СEОА) томонидан тавсия этилган йўриқнома шартларига риоя қилишда қийинчиликка дуч келмоқда. Шунингдек, ПФЛ аввалроқ “Динамо” ва “Хоразм” футболчилари коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинганини сабаб ўлароқ келтириб ўтилган.
Яна бир сабаблардан бири сифатида УзРепорт-ТВ билан ўртадаги шартнома кўрсатилган. Аввалроқ ПФЛ ва телеканал Про-Лига ўйинлари трансляцияси борасида келишувга эришган. Унга кўра УзРепорт-ТВ 2020-йилнинг августидан лига ўйинларини жонли эфирга узатиши керак эди.
“УзРепорт-ТВ билан тузилган шартномадан келиб чиқиб ва албатта футболчилар саломатлигини ўйлаб, Про-Лига беллашувлари август ойидан бошлаб давом эттирилади.
Бу орада ПФЛ ва УзРепорт учрашувлар тақвим режаси борасида ўзаро фикр алмашади. Яъни, Про-Лига учрашувларининг Европа футболи билан бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги масаласи муҳокама этилади. Миллий терма жамоага Про-Лигадан жалб қилинадиган футболчилар сони камроқ эканидан келиб чиқиб, лига тақвимини қайта кўриб чиқиш масаласи Суперлиганики каби мураккаб бўлмайди”, — дейилади ташкилот баёнотда.
197   
Добавить комментарий
Ваше имя: *