Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Артуро Видал 9 йил деганда илк бор чемпионат олтин медалларидан қуруқ қолди

Артуро Видал 9 йил деганда илк бор чемпионат олтин медалларидан қуруқ қолди

Автор: admin

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видал 9 йил деганда илк бор чемпионлик медалига эга чиқолмади.
“Барселона” Ла Лига 2019/20-йилги мавсумида чемпионликни Мадриднинг “Реал” клубига бой бериб қўйди. Шу тариқа 33 ёшли чилилик футболчининг ўзига хос сериясига якун ясалди. Видал 2011-йилдан буён ўзи иштирок этган клуб сафида миллий лига чемпионлигини қўлга киритиб келаётганди.
Артуро “Ювентус” билан тўрт марта (2012, 2013, 2014 ва 2015-йиллар), “Бавария” билан уч бора (2016, 2017, 2018) ва “Барселона”да билан бир марта (2019) чемпионликни нишонлаган.
Видал Ла Лига жорий мавсумида 33 та ўйин ўтказиб, 8 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
184   
Добавить комментарий
Ваше имя: *