Goal24.uz » Жаҳон » «Олтин тўп»-2020 даъвогарлари рейтинги янгиланди: 20.07.2020 (топ-20)

«Олтин тўп»-2020 даъвогарлари рейтинги янгиланди: 20.07.2020 (топ-20)

Автор: admin

"Франcе Футбол" нашри 2020 йилда "Олтин тўп" соврини берилмаслигини расман маълум қилган бўлса-да, "Гоал" экспертлари жорий йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритишга даъвогарлик қилиши мумкин футболчиларнинг рейтингини янгилашда давом этишмоқда. Бугун 20 июл, душанба, янги рейтинг билан таништириб ўтамиз.

«Бавария» форварди Роберт Левандовски ҳамон рейтингнинг энг юқори чўққисини эгаллаб турибди. Шунингдек, "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ва "Барселона" сардори Лионел Месси ўтган ҳафтадаги рейтинг билан таққослаганда кучли учликни ҳеч кимга бўшатишмади.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне эса 4-ўриндан 6-поғонага тушириб юборилди. Тўртинчи қаторга эса "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема кўтарилди.
"Реал" сардори Серхио Рамос эса бир ҳафта ичида 12-ўринда 10-поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди. "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш эса кучли ўнликни тарк этиб, 12-қаторга тушди.
Бир ҳафта ичида жадвалда рўй берган ўзгаришлар мана шулардан иборат бўлди.
«Олтин тўп»ни қўлга киритишга даъвогар футболчилар (топ-20):

1. Роберт Левандовски («Бавария», аввалги рейтинг — 1)
2. Криштиану Роналду («Ювентус», 2).
3. Лионел Месси («Барселона», 3).
4. Карим Бензема («Реал», 6).
5. Неймар («ПСЖ», 5).
6. Кевин Де Брейне («Манчестер Сити», 4).
7. Килиан Мбаппе («ПСЖ», 7).
8. Томас Мюллер («Бавария», 8).
9. Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд, 9).
10. Серхио Рамос ("Реал", 12)
11. Серж Гнабри («Бавария», 11).
12.Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед", 10)
13. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд, 13).
14. Пауло Дибала ("Ювентус", 14)
15. Кай Хавертс ("Баер", 15).
16. Садио Мане ("Ливерпул", 16)
17. Алфонсо Девис ("Бавария", 17)
18. Раҳим Стерлинг ("Манчестер Сити", 18)
19. Жордан Хендерсон ("Ливерпул", 19)
20. Тимо Вернер ("Лейпциг", 20)
Манба: гоал.cом
314   
Добавить комментарий
Ваше имя: *