Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. Роналдунинг дубли «Ювентус»га ноқулай рақиб устидан ғалаба келтирди

А Серия. Роналдунинг дубли «Ювентус»га ноқулай рақиб устидан ғалаба келтирди

Автор: admin

Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ювентус» ўз майдонида бу мавсумдаги ноқулай рақиби «Лацио»ни қабул қилиб, Криштиану Роналдунинг дубли эвазига 3 очкони қўлга киритди. Меҳмонлар сафида ягона жавоб тўпини Чиро Иммобиле киритди. Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда «Лацио» «Юве»ни 2 бор (А Серия ва Суперкубокда) таслим этишга эришганди.

Ғалабадан сўнг «Ювентус» очколарини 80тага етказиб, чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Эндиликда Турин клуби энг яқин таъқибчиси «Интер»ни 8 очкога ортда қолдирмоқда. «Лацио» эса 69 очко билан 4-ўринда қолди.

«Кекса синора» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг чемпионатдаги голлари 30тага етди ва у тўпурарлик пойгасида римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле билан тенглашиб олди.

А Серия, 34-тур

Ювентус – Лацио 2:1

20 июл, «Алянс Стедиум»
Голлар: Роналду (51 пеналти, 54) – Иммобиле (83, пеналти).
Ювентус: Шесни, Алекс Сандро, Бонуччи, де Лигт, Бентанкур, Куадрадо, Ремзи (Матюиди, 57), Рабо, Дуглас Коста (Данило, 57), Дибала (Ругани, 89), Роналду. 
Лацио: Стракоша, Ачерби, Луис Фелипе (Фалбо, 89), Баштуш, Латссари (Моро, 89), Пароло, Андерсон (Вавро, 66), Каталди (Андерсон, 75), Милинкович-Савич, Иммобиле, Кайседо (Адекане, 66).
Огоҳлантиришлар: Андерсон (37), Алекс Сандро (60), Бонуччи (82), Данило (88).
173   
Добавить комментарий
Ваше имя: *