Goal24.uz » Европа жамоалари » Роналду – АПЛ, Ла Лига ва А Серияда 50тадан кўп гол урган илк футболчига айланди

Роналду – АПЛ, Ла Лига ва А Серияда 50тадан кўп гол урган илк футболчига айланди

Автор: admin

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 37-туридан ўрин олган «Лацио»га қарши ўйинда иккита гол урди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади. Бу ўйинда португалиялик суперюлдуз Италия чемпионатларидаги ўзининг 50- ва 51-голларни урди.
Эндиликда Роналду Англия, Испания ва Италия чемпионатларида 50тадан кўп гол урган илк футболчига айланди. У «МЮ» сафида АПЛ баҳсларида 84та, «Реал» сафида Ла Лигада 311та ва «Ювентус» билан А Серияда 51та гол урди.
Роналду айни дамда Италия чемпионати тўпурарлар пойгасида 30та гол уриб етакчиликни Чиро Иммобиле билан бўлишиб турибди. Ўз навбатида «Лацио» форварди ҳам «Ювентус»га қарши ўйинда голлари сонини ошириб олди.
Криштиану Роналду айни дамда Европа чемпионатларидаги энг яхши тўпурарга бериладиган «Олтин бутса» учун курашда фаол қатнашмоқда. Бу борада ҳозирча «Бавария» форварди Роберт Левандовский 34та гол билан етакчилик қилмоқда. Бундеслига ўйинлари тугаган, А Серияда эса яна 4 тур ўйинлари бор. «Ювентус» охирги ўйинларини «Удинезе», «Сампдория», «Каляри» ва «Рома»га қарши ўтказади.
165   
Добавить комментарий
Ваше имя: *