Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Роналду А Сериянинг чорак асрлик рекордини янгилади

Роналду А Сериянинг чорак асрлик рекордини янгилади

Автор: admin

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 37-туридан ўрин олган «Лацио»га қарши ўйинда иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Бу ҳужумчининг чемпионат жорий мавсумидаги 50- ва 51-голлари бўлди.
Шу тариқа Роналду Италия А Сериясида охирги 25 йилда 50та голни энг тез урган футболчига айланди. Бу учун португалиялик футболчига 61та ўйин кифоя бўлди. Таққослаш учун бу натижага Андрей Шевченко 68та, Луис Роналдо 70та, Диого Милито ва Давид Трезеге 78та ўйинда эришган.
А Серия тарихида бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича рекорд Роналдунинг яна бир жамоадоши Гонсало Игуаинга тегишли. Аргентиналик ҳужумчи 2015/16 йилги мавсумда Италия чемпионати ўйинларида 36та гол урган ва уларнинг атиги учтаси пеналтидан киритилганди.
205   
Добавить комментарий
Ваше имя: *