Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Сарри ва Роналду «Ювентус»да қоладими? Клуб спорт директори жавоб берди

Сарри ва Роналду «Ювентус»да қоладими? Клуб спорт директори жавоб берди

Автор: admin

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи жамоа бош мураббийи Маурисио Сарри ва клуб етакчиси Криштиану Роналдунинг келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Матбуотда фақат миш-мишлар тарқатилади. Мен бу ерда 10 йилдан бери ишлаяпман. Деярли доимо биз мусобақа жадвалида пешқадамлик қиляпмиз. Аллегри пайтида 5 мавсумда ғалаба қозондик. Дурангдан кейин, ҳаттоки мағлубиятлардан кейин жамоа ичкарида жипслашарди.
Шак-шубҳа йўқки, Сарри келаси мавсумда «Ювентус» бош мураббийи сифатида қолади.
Криштиану — жуда хушмуомала йигит. У жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлса-да, ҳеч кимга босим ўтказмайди. У мураббий, раҳбарият ва қолган барча ўйинлари билан бир хил гаплашади. Криштиану жамоада қолишига ишончи комил.
Дибала ҳақида эса шуни айтишим мумкинки, унинг агентлари билан шартномани узайтириш борасида музокара ўтказяпмиз. У биз учун муҳим ўйинчи ва келажакда жамоага фойдасига кўп тегади», — деди Паратичи.
Манба: спорт24.ру
166   
Добавить комментарий
Ваше имя: *