Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп ва Сулшер зўр футболчини талашиб қолди

Клопп ва Сулшер зўр футболчини талашиб қолди

Автор: admin

Бу футболчи иккисига ҳам керак
Келаси мавсум Англия чемпионлиги учун курашиши кутилаётган “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпул” манфаатлари бир футболчи устида тўқнаш келиб қолди.
Янги мавсум олдидан мудофаа чизиғини кучайтиришни истаётган ҳар икки жамоа бош мураббийлари “Спортинг” вакили Нуну Мендешнинг мухлиси бўлиб чиқди.
18 ёшли ҳимоячининг трансфери 41 миллион эврога баҳоланмоқда. Сулшер ва Клопп уни қўлга киритиш учун нафақат ўзаро, балки “Ювентус” билан ҳам рақобатлашишларига тўғри келади. Туринликлар эса ҳеч қачон яхши ҳимоячи учун пулни аямайди.
Мендеш ёш бўлишига қарамай, Португалия чемпионати юқори лигасида эттита учрашувда майдонга тушди.
163   
Добавить комментарий
Ваше имя: *