Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » МЮ идеал футболчи топди

МЮ идеал футболчи топди

Автор: admin

У ишончни оқлади
Скй Спортс каналида эксперт сифатида фаолият юритаётган Гарри Невилл собиқ жамоаси “Манчестер Юнайтед”га зўр футболчи топиб берди.
Тажрибали мутахассис манчестерликларга “Уотфорд” таркибида зўр ўйин кўрсатаётган Исмоил Саррни олишни таклиф қилмоқда. Бу футболчи Сулшернинг армонига айланиб бораётган Жейдон Санчонинг ўрнини босишга қодир экан.
- “Манчестер Юнайтед”га ўнг қанот футболчиси зарур. Сарр – катта истеъдод соҳиби. Нималарга қодирлигини исботлаб бўлди. Трансфер бозорида унинг харидори кўп бўлади, - деди Невилл.
“Уотфорд” Исмоил Саррни ўтган йили “Ренн”дан 25 миллион фунт эвазига олиб келган эди. Футболчи 26 та учрашувда бешта гол ва шунча голли пас муаллифи бўлди.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *